Ўзбекистон ва Италия ҳамкорлигидаги лойиҳаларни янги босқичга олиб чиқиш муҳокама қилинди

Жорий йил 29-май куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Италиянинг HT Holding президенти Роберто Туччи билан онлайн мулоқот ўтказди.
Италиянинг Милан шаҳрига заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси экспорт қилинди

Хабарингиз бор, бир қанча вақт аввал BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаси ва Италиянинг Fin. Opera компанияси ўртасида Жиззах вилояти Бахмал туманида етиштирилган 3 тонна заъфарон доривор ўсимлигини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган.
BMB FC футзал бўйича Олий лига 2022/2023 мавсуми чемпиони!

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лига мусобақаси секин аста ўз ниҳоясига етиб келмоқда. Бугунга келиб мазкур мусобақанинг 11-тури ўз нихоясига етмоқда.
Сингапур Президенти Ҳалима Яқубга BMB Za’faron маҳсулоти тақдим этилди

Жорий йилнинг 24-май куни пойтахтимизда Сингапур Президенти ташрифи доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бизнес-форум бўлиб ўтди.
BMB Trade Group компанияси вакилларининг Эрон Ислом Республикасига бўлган ишчи ташрифи якунланди

Жорий йилнинг 18-май куни BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдураҳмонов Эроннинг «Negin saffron» компанияси раҳбари Marjan Beikzade хоним ҳамда компания бош директори Mr.Amin Aqaeei билан учрашди.
Бугун BMB Trade Group компаниясининг ҳамкори Тожикистоннинг AVAS Group компанияси директорлар кенгаши Президенти Азим Хакимов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб Азим Абдуллажановичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, мустаҳкам оилавий бахт ва фаолиятларида янгидан-янги муваффақиятлар тилаб, ҳамкорлигимиз янада ривожланиб боришини тилаб қоламиз. Ҳурмат билан, BMB Trade Group жамоаси!
BMB Trade Group компанияси маданий тадбирларни қўллаб-қувватламоқда

BMB Trade Group компанияси йирик инвестициявий, спорт ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш қаторида маданий тадбирларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
BMB Trade Group компанияси вакиллари ЕТТБ саммити доирасида қатор музокаралар ўтказди

Маълумки, жорий йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси билан музокаралар ўтказилди

Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ҳамда Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов жорий йилнинг 17-май куни SANAEI CO. Machinery&Technology компанияси раҳбари жаноб Абдулҳамид Санаий ҳамда заъфарон етиштириш бўйича фан доктори, агроном Нозанин Назари билан музокаралар ўтказдилар.
Эрон Ислом Республикасига ишчи ташриф доирасида “SAHARKHIZ SAFFRON” компанияси билан музокаралар ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15-20 май кунлари BMB Trade Group компанияси таъсисчиси Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.