BMB Agro Trade мева-сабзавот кластери экиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда

Маълумки, қишда ер майдонларидаги тупроқни баҳор мавсумига тайёрлаш келгуси экиш ва ҳосилни етиштириш учун қулай шароитларни яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Экин майдонларини тайёрлашда асосий агротехник қоидаларга риоя қилиш муҳимдир. Ўрнатилган талабларга тўлиқ риоя этган ҳолда амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида истеъмолчилар юқори сифатли маҳсулотларни олиши билан бир қаторда, ишлаб чиқарувчи ҳам юқори даромад олиш имкониятига эга бўлади.
Бугунги кунда BMB Agro Trade мева-сабзавот кластериниг юзлаб мутахассислар далаларни техника ёрдамида шудгорлаш, ички ариқларни тозалаш ва бошқа бир қатор агротехник тадбирларни амалга оширишмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, BMB Agro Trade шўъба корхонаси 2023 йилда ички ва ташқи бозорга йўналтирилган 16дан ортиқ турдаги мева-сабзавот, шу жумладан полиз маҳсулотлари ва дуккакли экинларни экишни режалаштирмоқда.
Ахборот хизмати

Ахборот хизмати

Сиз учун энг сўнгги янгиликларни тақдим этишга, BMB Trade Group фаолиятига оид барча саволларга жавоб беришга ҳамда компания раҳбарияти билан учрашувларни ташкил этишга тайёрмиз.

Барча янгиликлар

Бизнинг ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг

Ҳеч қандай спамсиз фақат компания фаолияти ҳақидаги долзарб ва қизиқарли янгиликлар тўплами юборилади