Шўъба корхонаси

BMB AGRO TRADE шўъба корхонаси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, Жиззах вилоятининг Aрнасой туманида 1069 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланади.
 
Корхонада 100 киши доимий иш ўрни билан таъминланган. Мавсум даврида 1400 дан зиёд киши мавсумий ишлар билан таъминланади.

Жиззах вилояти,
Арнасой тумани

2021 йилда корхона томонидан ғалла 2021 давлат контрактацияси шартномасига асосан 250 гектар ер майдонига ғалла экилиб, ҳар гектардан ўртача 30-40 центнердан ғалла олишга муваффақ бўлинди.
 
2021 йилда пахта кластери билан тузилган контрактация шартномасига асосан 108 гектар ер майдонига «Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти» томонидан турлараро дурагайлаш йўли билан олинган тезпишар ва юқори ҳосилдор «Султон» ғўза нави экилиб, ҳар гектардан 33-36 центнергача пахта ҳосили олинди.
 
Жорий йилда пахта ва ғалла кластерлари билан тузилган контрактация шартномасига асосан 120 гектар ер майдонида пахта ва 102 гектар ер майдонида ғалла экини, 100 гектар ер майдонида кунгабоқар экинлари экилди.
 
Шунингдек, 2022 йилда корхонада кооперация усулида полиз маҳсулотлари – 300 гектар – қовун, 100 гектар – тарвуз, 100 гектар ер майдонида дуккакли маҳсулотлар (мош) етиштирилмоқда.
 
Жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикамизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда.
 
Шу мақсадда ерларнинг унумдорлигини ва етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш учун Ўзбекистон Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Микробиология Институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.
 
Шўъба корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимлари ривожлантирилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имконияти оширилмоқда.
 
2017 — 2021 йиллар давомида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ҳажми — 151 фоизга, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми 23 минг тоннадан ошиб, 2017 йилга нисбатан 11 баробарга ўсишга эришилди.
 
Ўтган 2017 йил мобайнида корхона томонидан 2134 тонна, 2018 йилда 4984 тонна, 2019 йилда 5755 тонна, 2020 йилда 11514 тонна, 2021 йилда 23050 тонна миқдорида экспорт амалга оширилди. Мазкур йилда экспорт ҳажми 27000 тонна миқдорига етказиш режалаштирилган.
 
Корхонанинг экспорт географияси йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Хусусан, компания томонидан етиштирилган маҳсулотлар Россия, Aфғонистон, Хиндистон, Покистон, Хитой, Жанубий Корея, Қатар, Беларус, Италия ва бошқа давлатларига экспорт қилинди.
Корхона қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун етарли даражада замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси, махсус тиркама ва зарурий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
Бугунги кунда компания томонидан балиқчилик ҳамда 1000 бош наслли қорамолни парваришлаш учун тизим шакллантирилмоқда.
 
Шунингдек, 2022 йилда шўъба корхонада қуввати 10 000 тонна дуккакли маҳсулотларни саралаш, калибрлаш ҳамда қадоқлаш биноси тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
 
 

Компания ходимлари

Қаршибоев Бахром Савурбаевич

Бош директор

Қудратов Бурхон Мусурмонович

Бош директор ўринбосари

Ядгаров Шамсиддин
Тугилович

Моддий воситалар ҳисобчиси