Шўъба корхонаси

BMB AGROKLASTER шўъба корхонаси 2021 йилда ташкил этилган.
 
Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли ва рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт барқарорлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш, ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мева-сабзавот кластери (кооперацияси)ни ташкил этиш лойиҳаси амалиётга жорий этилмоқда.

Жиззах вилояти,
Арнасой тумани

Жиззах вилояти,
Ғаллаорол тумани

Жиззах вилояти,
Шароф Рашидов тумани

Лойиҳанинг асосий мақсади қамраб олинган ҳудудда етиштирилган сабзи, пиёз, помидор, булғор қалампири, саримсоқ пиёзи, полиз махсулотлари ва мош етиштириш ва қайта ишлаш, мева-сабзавот экспортини тизимли ташкил қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи билан экспортёр ўртасида ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида тармоқда кластер тизими жорий қилиш орқали:
  • Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини ягона занжирга бирлаштириш;
  • Юқори талабга эга бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кластер ва кооперация усулида етиштириш, бирламчи ва чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш;
  • Замон талабига тўлиқ жавоб берадиган ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва агробизнес йўналишидаги консалтинг, агрономлик, фитосанитар, маркетинг хизматларини ривожлантириш ҳамда илмий тадқиқотларга асосланган ташкилот ташкил қилиш;
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратиш ва маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш;
  • Инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлилигини ошириш;
  • Ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
  • Янги иш ўринларини яратиш.
 
Лойиҳани амалга оширишда, дастлабки босқичда (2022 йилда) Aрнасой, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида 6420 гектар ер майдонлари қамраб олинган. Мева-сабзавотчилик кластери (кооперацияси) ажратилган ер майдонларида экинларни етиштириб, уни экспортбоп, “даладан-растагача” тамойили асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш қувватларига эга бўлади.
 
Бугунги кунга келиб мева-сабзавотчилик кластерида 30 яқин ҳодимлар доимий иш ўрни билан таъминланган, мавсумий ишларга 700 дан ортиқ ишчилар жалб этилди. Лойиҳа тўлиқ қувватга кирганда 1000 нафарга яқин доимий ва 6000 дан зиёд мавсумий иш ўринлари яратилади.
 
Лойиҳа йўналишлари:
 
Ғаллаорол туманида:
  • 100 гектар ер майдонида саримсоқ пиёзи етиштирилмоқда;
  • 100 гектар ер майдонида картошка етиштирилмоқда;
  • 50 гектар ер майдонида кооперация асосида помидор етиштирилмоқда;
  • 50 гектар ер майдонида кооперация асосида булғор қалампири етиштирилмоқда;
  • Дастлабки босқичда 1000 тонналик мева-сабзавот сақлаш омбори (босқичма-босқич қувват ортиб боради);
  • Сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда 500 гектар ер майдонида босқичма-босқич ёнғоқ плантацияларини ташкил этилмоқда;
  • Ёнғоқни қайта ишлаш қувватлари;
  • Мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш қуввати.
 
Шароф Рашидов туманида:
Нидерландия технологияси асосида 20 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона (помидор ва булғор қалампири);
  • 2000 гектар ғалладан бўшаган ер майдонида кооперация асосида дуккакли маҳсулотлар (мош) етиштириш режалаштирилмоқда;
  • 10 гектар ер майдонида кооперация асосида помидор етиштирилмоқда;
  • 10 гектар ер майдонида кооперация асосида булғор қалампири етиштирилмоқда.
 
 Арнасой туманида:
  • 300 гектар ер майдонида кооперация усулида экспортбоп қовун навларини етиштирилмоқда;
  • 100 гектарер майдонида кооперация усулида экспортбоп тарвуз навларини етиштирилмоқда;
  • 100 гектар ер майдонида қунгабоқар етиштирилмоқда;
  • 2000 гектар ер майдонида кооперация асосида ғалладан бўшаган ер майдонларда дуккакли маҳсулотлар (мош) етиштириш режалаштирилмоқда.
 
Шартнома асосида кластер аъзолари қишлоқ хўжалиги техникаси хизмати, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғ ва кўчатлар, шунингдек, кимёвий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Кластер аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиб боради. Кластер аъзоларига агротехника, бухгалтерлик, консалтинг, воситачилик ва бошқа хизматларни кўрсатилади ҳамда хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассислари жалб этилади.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида замонавий машина трактор парки ташкил этилиб, МТП фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш орқали:
кластер (кооперация) тизимидаги фермер ва деҳқон хўжаликларига механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ерларини зарур техника билан кенг қамраб олинишига кўмаклашади;
қишлоқ хўжалиги техникаси паркини яратиш, янгилаш ва модернизация қилиш ҳисобидан қишлоқ хўжалигини техник жиҳатдан жиҳозлаш даражасини янада ошириш, агротехника ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
 
Мазкур қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни сотиб олиш ва ундан фойдаланиш қишлоқ хўжалигида ишлов бериш харажатларини камайтиришни, меҳнат унумдорлигини оширишни, таъмирлаш ва техник хизматларнинг умумий нархини пасайтиришни, хўжалик фаолияти доираси ва хажмини кенгайтиришни, шунингдек, унинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлайди.
ТЕХНОПАРК
Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири илмий тадқиқотларга асосланган кластер (кооперация) фаолиятини ташкил қилишдан иборатдир.
Мамлакатимиз Президенти таъкидлаганидек қишлоқ хўжалигига илмий ёндашиш доимий эътиборда бўлиши зарур ва бундагина юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин. Шу жиҳатдан, лойиҳани амалга оширий жараёнида илмий муассасалар билан ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилади.
Бунинг учун кластер (кооперация) тизими ҳузурида Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва текшириш Илмий-амалий Кенгаши ташкил этилади.
Жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикамизда етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда.
Шу мақсадда ерларнинг унумдорлигини ва етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш учун Ўзбекистон Фанлар академиясининг Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Микробиология Институти, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан ўзаро ҳамкорликда ишлари амалга оширилмоқда.
 
Шўъба корхонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш халқаро стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқариш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш тизимлари ривожлантирилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини яхшилаш, экспорт географиясини кенгайтириш, шунингдек, органик маҳсулот ишлаб чиқариш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш имконияти оширилмоқда. 
 
Ер майдонларининг тупроқ таҳлили, ўсимликлар биотехнологияси ва ҳимояси, селекция ва полиз ва сабзавот уруғчилиги, ўсимликлар генетикаси лабораториялари ташкил этилиб, малакали илмий ходимлар томонидан касбга йўналтириш тренинг маркази ташкил этилади ва соҳа малакали мутахассислар билан таъминланишига эришилади.