
Шўъба корхонаси
Мафтункор она табиатимизда учрайдиган кўплаб турлар ноёблиги, энг асосийси, шифобахш хусусиятларга эга эканлиги билан алоҳида қийматга эга. Мазкур доривор ўсимлик ва гиёҳларнинг инсон саломатлиги учун фойдалари мутафаккир олим, файласуф, улуғ аждодимиз Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида тилга олинган.
Айнан шу ҳудудда, 2019 йилда доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш мақсадида BMB SHIFO шўъба корхонаси ташкил этилган.

Бахмал туманининг табиати, айниқса тоғ ва тоғ олди ҳудудлари қулай иқлим шароитига кўра бой ва турли хил ранг-барангликка эга. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда илмий тиббиётда қўлланиладиган ёки тавсия қилинадиган 120 дан ортиқ, халқ табобатида фойдаланиладиган 1000 яқин ўсимликлар турлари учрайди.

Жиззах вилояти,
Бахмал тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2020 йилдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4670-сонли қарорига асосан доривор ўсимлик кластери мақомини олди.
Доривор ўсимликлар кластерининг асосий мақсадларидан бири – заминимизда ўсаётган доривор ўсимликларни йиғиш, сотиб олиш, доривор ўсимликлар маданий плантацияларни яратиш, уларни бирламчи ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш билан бир қаторда, доривор ўсимликлардан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар билан даволаш анъаналарини сақлаб қолишга қаратилган.
Компания доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни, шунингдек лаванда, заъфарон, райҳон, Мелисса оффиcиналис, Таррагон, Артишок, Aмарантҳ, Мойчечак, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлардан эфир мойлари олиш, фиточой ва дамламалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Ўз фаолиятини амалга оширишда компания ўрмон фонди ер майдонларида доривор ўсимликларни йиғиш бўйича Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Доривор ўсимликлар кластери томонидан кенг миқёсда заъфарон плантациялари барпо этилиши қишлоқ хўжалиги ривожланиши, фармацевтика корхоналарини маҳаллий хомашё билан таъминланиши, шунингдек, экспорт ҳажмини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда кластер томонидан етиштирилаётган заъфарон BMB ZA’FARON бренди остида юртимиз ҳамда хориж мамлакатлар истеъмолчиларга етказиб берилмоқда. Кластернинг экспорт географияси ҳам йилдан-йилга кенгаймоқда.
Кластер томонидан иммун тизимини нормаллаштириш ва антиоксидант сифатида биологик фаол моддалар (флавоноидлар, сапонинлар, каротинлар, витаминлар, органик кислоталар ва танинлар) қўшимча манбаи сифатида заъфоронли антиоксидант Фиточой ҳамда капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Кластерда европанинг илғор ишлаб чиқариш линиялари билан жихозланган заъфаронни қуритиш, бирламчи қайта ишлаш ва қадоқлаш биноси тўла қонли фаолиятини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, кластер доривор ўсимликлар чуқур қайта ишлаш орқали тиббиёт, фармацевтика, парфюмерияда ишлатилувчи эфир мойи, саноатда ранг олишни режалаштирган.
Шунингдек, маҳсулот сифатини жаҳон талабларига мос тарзда текшириш ва сертификатлаш учун илмий-инновацион лаборатория ташкил этилиши кўзланган. Бу лабораторияда нафақат заъфарон, балки бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун сертификатлар берилади.
Доривор ўсимликлар кластерида 40 нафар малакали ходимлар доимий иш билан банд этилган. Доривор ўсимликларни йиғиш даврида бир неча минг киши мавсумий иш билан таъминланиб келмоқда.