BMB Trade Group компанияси делегацияси Испаниянинг йирик заъфарон плантацияларидан бирига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 28-октябрь куни мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Испаниянинг Альбасете шаҳрида бўлиб, AZAFRAN DESBRIN ташкилотининг плантацияларига ташриф буюришди.
Мазкур ташкилот раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида компаниямиз вакиллари BMB Za’faron миллий бренди остида Ўзбекистонда етиштирилаётган табиий маҳсулот тақдимотини ўтказдилар. Ўз навбатида, мезбонлар ўзбек миллий заъфарони сифатини текшириш мақсадида бир қатор экспресс-тестлар ўтказдилар. Бунинг натижасида, BMB Za’faron маҳсулоти ҳақиқатдан ҳам ўзининг олийнавлиги билан ажралиб туриши европалик мутахассислар томонидан эътироф этилди.
Шундан сўнг, Европада юқори сифатли заъфарон маҳсулотига талаб катта эканлигини эътиборга олиб, яқин келажакда Ўзбекистонда етиштирилган миллий заъфарон маҳсулотини фармацевтика соҳасида фойдаланиш учун хом-ашё сифатида 1 тоннадан зиёд миқдорда етказиб бериш таклифи илгари сурилди.
Тез орада AZAFRAN DESBRIN компанияси раҳбариятининг Ўзбекистондаги заъфарон плантацияларини кўздан кечириш ва бу соҳадаги хорижий тажриба билан ўртоқлашиш мақсадида мамлакатимизга ташрифи режалаштирилди.
Компания делегациясининг Испания бўйлаб ишчи сафари давом этмоқда.
Матбуот хизмати

Матбуот хизмати

Сиз учун энг сўнгги янгиликларни тақдим этишга, BMB Trade Group фаолиятига оид барча саволларга жавоб беришга ҳамда компания раҳбарияти билан учрашувларни ташкил этишга тайёрмиз.

Барча янгиликлар

Бизнинг ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг

Ҳеч қандай спамсиз фақат компания фаолияти ҳақидаги долзарб ва қизиқарли янгиликлар тўплами юборилади