BMB Trade Group компанияси Ташқи ишлар вазирлигида тақдимот ўтказди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни BMB Trade Group компанияси раҳбарияти ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқармалари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида компания бош директори Мирғулом Усманов мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакилларига ишончли хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, миллий маҳсулотлар экспортини ташкил этиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда кўрсатилаётган амалий ёрдам учун компания номидан миннатдорлик билдирди.
Сўнгра Республика ТИВ вакиллари эътиборига BMB Trade Group компанияси томонидан амалга оширилаётган инвестиция ва экспорт лойиҳаларининг муваффақияти тўғрисидаги қисқача тақдимот ўтказилди.
Ўз навбатида Ташқи ишлар вазирлиги иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи Ашраф Хўжаев компания ташаббусларини, томонларнинг ўзаро манфаатларини ҳисобга олган ҳолда «ютуқ- ютуқ » тамойили бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш стратегиясини ижобий баҳолади.
Шунингдек, хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган халқаро бизнес-форумлар ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этиш масалаларини ўртага ташлади.
Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари миллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқишнинг янги имкониятлари, хорижий ишбилармон доираларнинг ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликка йўналтирилган улкан сармоявий салоҳияти хусусида сўз юритди.
Умуман олганда, учрашув конструктив ишбилармонлик муҳитида ўтди. Музокаралар якунлари бўйича томонлар ташқи бозорлардаги мавжуд тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда компаниянинг савдо-иқтисодий алоқаларини янада кенгайтиришнинг истиқболли мақсадларини, инвестиция ва экспорт фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.
Матбуот хизмати

Матбуот хизмати

Сиз учун энг сўнгги янгиликларни тақдим этишга, BMB Trade Group фаолиятига оид барча саволларга жавоб беришга ҳамда компания раҳбарияти билан учрашувларни ташкил этишга тайёрмиз.

Барча янгиликлар

Бизнинг ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг

Ҳеч қандай спамсиз фақат компания фаолияти ҳақидаги долзарб ва қизиқарли янгиликлар тўплами юборилади