Иқтисодий дипломатия: Озарбайжон ва Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 21-сентябрь куни BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахадов ва Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхановлар билан компаниянинг халқаро алоқаларини янада кенгайтириш мавзусида суҳбатлашди.
Мазкур учрашувлар давомида дипломатик ваколатхоналари фаолият олиб бораётган мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш жараёнлари, бозорларининг ўзига хос жиҳатлари, уларда илгари сурилаётган талаб ва таклифлар билан ўртоқлашдилар.
Ўз навбатида, Бекзод Маматқулов дунё бозорида юқори талабга эга бўлган BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон ҳамда бошқа турдаги маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ва улар билан ҳамкорликда мамалакатимизда йирик инвестициявий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Учрашув натижаларига кўра, томонлар BMB Trade Group компаниясининг халқаро савдо-иқтисодий алоқаларини янада ривожлантириш борасидаги аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Умуман олганда, мамлактимиз дипломатик ваколатхоналари томонидан кўрсатилган эътибор ва кўмак маҳаллий ва хорижий бизнес доиралари вакиллари учун кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
Матбуот хизмати

Матбуот хизмати

Сиз учун энг сўнгги янгиликларни тақдим этишга, BMB Trade Group фаолиятига оид барча саволларга жавоб беришга ҳамда компания раҳбарияти билан учрашувларни ташкил этишга тайёрмиз.

Барча янгиликлар

Бизнинг ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг

Ҳеч қандай спамсиз фақат компания фаолияти ҳақидаги долзарб ва қизиқарли янгиликлар тўплами юборилади