Испания бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти истиқболлари кенгаймоқда

Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида компаниямиз делегацияси аъзолари ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Мазкур музокаралардан кўзланган мақсад Испания бозорларига миллий маҳсулотларимизни экспорт қилишдан иборат бўлди.
Хусусан, Испания ресторанлари Ассоциацияси (Taberna Restaurante Fundada) раҳбари Дэниел Валдбургер билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида эса томонлар BMB Za’faron бренди остидаги миллий маҳсулотни Испания ресторанлари тармоқлари бўйлаб оммалаштириш бўйича узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Xporting Goods Europe компанияси ижрочи директори Хосе Луис Родригес билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимиздан Испания бозорларига BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилаётган заъфарон, қуруқ мевалар ҳамда зираворлар экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилиниб, илгари сурилган аниқ таклифлар кўриб чиқилди.
Умуман олганда, эришилган келишувлар ва истиқболли режалар Ўзбекистон ва Испания савдо-иқтисодий муносабатларини янада ривожлантириш, Испания бозорларида сифатли ва рақобатбардош миллий маҳсулотларимизни кенг оммалаштиришга хизмат қилади.
Матбуот хизмати

Матбуот хизмати

Сиз учун энг сўнгги янгиликларни тақдим этишга, BMB Trade Group фаолиятига оид барча саволларга жавоб беришга ҳамда компания раҳбарияти билан учрашувларни ташкил этишга тайёрмиз.

Барча янгиликлар

Бизнинг ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг

Ҳеч қандай спамсиз фақат компания фаолияти ҳақидаги долзарб ва қизиқарли янгиликлар тўплами юборилади