Компания ҳақида

Асосий йўналишлар

Компания қишлоқ хўжалиги соҳасида (озиқ-овқат, мева-сабзавот кластерлари ва доривор ўсимликлар кластерларини яратиш), транспорт ва логистика объектларини қуриш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, (халқаро илмий ва амалий стоматология маркази ва соғломлаштириш марказларини ташкил этиш), экологик хавфсизлик (қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуриш), девелоперлик фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишдаги бой тажрибамиз компания жадал ривожланишига катта имконини бермоқда. Компаниямиз 2017 йилда ташкил топган бўлиб, шу қисқа вақт мобайнида компаниямиз ўз иштирокида кўплаб самарали лойиҳаларни ишлаб чиқди ва умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб қилди. 

Компания тизимида 21 та корхона, улардан 5 таси қўшма корхона (ҚК) ва 16 та шўъба корхона фаолият олиб боради. Ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида амалга ошириб келади. Шунингдек, 5 йил давомида компания раҳбарияти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 та фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 6 та фармони ва 1 та баённомаси ўрнатилган тартибда киритилган бўлиб, муваффақиятли кўриб чиқилган.

Холдинг таркибий бўлинмалари

Компания тизимида 21 та корхона, улардан 5 таси қўшма корхона (ҚК) ва 
16 та шўъба корхона фаолият олиб боради.

озиқ-овқат кластери
импорт ва экспорт компанияси
Логистика компанияси
архитектура ва қурилиш компанияси
Доривор ўсимликларни етиштириш компанияси
мева ва сабзавот кластери
соғломлаштириш маркази
BMB Футбол командаси

BMB Medical Center

Тиббиёт маркази

Кўпроқ маълумот

Шўъба корхоналар

    Қўшма корхоналар

    BMB-NRC Agrologistics
    Ўзбекистон-Россия
    қўшма корхонаси

    Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани

    Ҳамкор – Миллий захира корпорацияси (Россия Федерацияси). Лойиҳанинг умумий қиймати 57,7 миллион АҚШ долларини ташкил этади.


    Лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидан 40 гектар ер майдони ажратилган.


    Комплекс ҳудудида Россельхознадзор филиали ишлайди, шунингдек имтиёзли, ихтисослашган тарифлар ва «яшил йўлак» режими қўлланилади.


    Агрологистика комплекси учта модулдан иборат бўлади. Ҳар бир модуль тўлиқ қувватга эга бўлганда, йилига 270 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўтказиш қувватига эга бўлади.


    Барча режалаштирилган модулларнинг умумий айланма қуввати йилига 810 минг тоннагача бўлади. «Ягона ойна» тизими барча зарур рухсатномаларни, жумладан божхона, банк, фитосанитария, санитария-эпидемиология, сертификатлаш каби хизматларни халқаро стандартларга мувофиқ рўйхатдан ўтказишни таъминлайди.


    Тўлиқ қувватга эришилганда мажмуада 200 доимий ва 1400 мавсумий ишчилар ишлайди.

    Чой ишлаб чиқариш илмий маркази
    Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси

    Тошкент шаҳри

    Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Чой ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган юқори сифатли чой ва чой маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.


    Умумий сармоя қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг мақсади 2019 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда чой плантацияларини ташкил этишдир.


    Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ажратилган ер майдонларида сифатли чой навлари кўчатларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда 20 та фермер хўжалигида 120 ортиқ ишчи-ходимлар чой етиштириш билан шуғулланиб келмоқдалар.


    Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрида Хитойнинг юқори сифатли чой маҳсулотларини саноатда қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий линия ташкил этилиб, 70 нафардан ортиқ одам иш билан таъминланди.

    BMB-GT Group Co., LTD
    Ўзбекистон-Хитой
    қўшма корхонаси

    Чжэнчжоу, 郑州市, Хэнан, Хитой

    BMB – GT GROUP CO. LTD компанияси 2018 йилда ташкил этилган. 

    Компания Хитой бозорларида BMB EXPORT- IMPORT GLOBAL шўъба корхонаси маҳсулотларини намойиш этиш ва тарғиб қилиш бўйича барча хизматларни таклиф этади.

    BMB AVAS Za'faron
    Ўзбекистон-Тожикистон
    қўшма корхонаси

    Жиззах вилояти, Бахмал тумани

    “BMB-AVAS ZA’FARON” Ўзбекистон -Тожикистон қўшма корхонаси 2021 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида Тожикистоннинг “AVAS GROUP” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.


    Қўшма корхона ташкил этилиши Италия заъфаронини ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда BMB Za’faron бренди остидаги маҳсулоти экспорти географиясининг кенгайишига қулай замин яратди.


    Бугунги кунда Бахмал туманида жойлашган 50 гектар ер майдонида заъфарон плантациялари ташкил этилган.

    BMB-OPERA Zafferano
    Ўзбекистон-Италия
    қўшма корхонаси

    Жиззах вилояти, Бахмал тумани

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудида 400 гектар ер майдони ажратилган.


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сонли “Ёввойи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ўстириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан компания доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича кластер мақомига эга бўлди.


    Лойиҳа доирасида қуйидагилар амалга оширилмоқда;
    – маҳсулот сифатини аниқлаш учун илмий-инновацион лаборатория қуриш;
    – экиш учун саралаб олинган сифатли заъфарон пиёзбошларини импорт қилиш;
    – заъфарон етиштириш технологиясини ҳар томонлама кузатиш бориш учун Италиядан профессионал агроном ва технологларни жалб этиш;
    – замонавий асбоб-ускуналар етказиб бериш ва техник, тиббий, пазандачилик соҳаларида заъфаронни қайта ишлаш ва бошқа мақсадларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
    Умумий қиймати 44 миллион евро бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши 30 мингдан ортиқ ва 2 500 га яқин доимий иш ўринларини яратишга имкон берди.
    Жами 1,8 миллион евро қийматига эга “BMB Za’faron” бренди остидаги заъфарон маҳсулоти Италия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирлиги, Тожикистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинди.