BMB
za'faron

Табиий заъфарон

У “Қизил олтин” номи билан танилган – султонлар ва қаҳрамонлар зираворидир. Хушбўй ва бой рангга эга зиравор қадим замонлардан то бугунги кунгача дунёда ўта қадрланиб келади.

Заъфарон ўсимлигининг ватани Кичик Осиё ва Эрон ҳисобланади. Бугунги кунда Эрон, Испания, Франция, Италия, Ҳиндистон, Туркияда, шунингдек BMB Trade Group компанияси томонидан Ўзбекистонда етиштириб келинмоқда.

Заъфароннинг қадри унинг устунчаларидадир. Айниқса, қуритилган ҳолда унинг жозибадор ҳиди атрофдагиларни ўзига жалб этади

Заъфароннинг

тиббиётда қўлланилиши

Заъфарон кўплаб дори маҳсулотларининг асосий таркибий қисми бўлиб, тиббиётда кенг қўлланилади. Заъфароннинг шифобахш хусусиятлари ошқозон фаолияти, иштаҳа йўқлиги ва жигар касалликларини даволашда самарали восита сифатида тавсия этилади. Заъфарон қўшилган дори воситалари тана ҳолатини яхшилайди ва нафас йўлларига ижобий таъсир кўрсатади.

Заъфарон ўсимлиги ўз таркибида кўплаб фойдали элементларни мужассам этган. Жумладан: B,C,A ва PP витаминлари ҳамда цинк, кальций, магний, натрий, фтор, калий ва эфир мойлари каби минералларга бой ҳисобланади.

Кўплаб мамлакатларда халқ табобати ва биологик фаол қўшимчаларни (БАД) ишлаб чиқаришда заъфарондан кенг фойдаланиб келинади.

Жумладан:

  • овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилаш;
  • танани турли хил токсинлардан тозалаш;
  • шлакларни чиқариш;
  • спазм ва оғриқларни йўқотиш;
  • асаб тизимини тинчлантириш;
  • тана ҳолатини яхшилаш;
  • тананинг таянч-ҳаракат тизимини мустаҳкамлаш;
  • гематопоетик тизим ишини нормаллаштириш;
  • организмда ривожланиши мумкин бўлган патоген флораларни йўқотиш;
  • иммунитетни мустаҳкамлашда заъфарондан кенг фойдаланилади.

Заъфароннинг

овқат тайёрлашда қўлланилиши

Ошпазлар заъфаронни кўп қиррали фазилатлари учун жуда қадрлайдилар. У райҳон (базилик) , кекик (тимьян) ва бибария (розмарин)  билан яхши уйғунлашади, аммо улардан устун қўйилади. Шу билан бирга, заъфарон таомларда кўплаб зираворлар тўпламлари ўрнини якка ўзи босади. Заъфарон таомларга хушбўй ҳид, бой таъм, озгина аччиқлик ва асал мазасини беради.

Пазандалар асосан уни балиқ, гўшт, мева-сабзавотлар билан бирга тайёрлашади. Устунчалари ёрдамида эса ширинлик, ичимлик, шўрва, нон, соус ва маринадларни бойитадилар.

Буюртма бериш

Сиз заъфаронни Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб арзон ва қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.

Маҳсулот сифат сертификатига эга.

Улгуржи ва чакана савдо.

Республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб бериш ҳизмати

Тўловни буюртмани олганингиздан кейин амалга оширинг

Доимий мижозларимиз учун бонус ва чегирмалар мавжуд

Буюртмангиз эҳтиёткорлик билан қадоқланган қутида етказиб берилади

BMB Za'faron

Юлдузлар танлови

Янгиликлар

Янгиликлар

BMB Trade Group компанияси вакилларининг Эрон Ислом Республикасига бўлган ишчи ташрифи якунланди

Жорий йилнинг 18-май куни BMB Trade Group компанияси ижрочи директори Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдураҳмонов Эроннинг «Negin saffron» компанияси раҳбари Marjan Beikzade хоним ҳамда компания бош директори Mr.Amin Aqaeei билан учрашди.

Воқеалар

“BMB Za’faron” заъфарон маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси Жиззах вилояти ҳокимлиги эътирофига сазовор бўлди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги 99-сонли «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ,

Янгиликлар

Испания бозорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти истиқболлари кенгаймоқда

Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида компаниямиз делегацияси аъзолари ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мазкур музокаралардан кўзланган мақсад Испания бозорларига миллий маҳсулотларимизни экспорт

Янгиликлар

BMB Trade Group компанияси делегацияси Испаниянинг йирик заъфарон плантацияларидан бирига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 28-октябрь куни мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси кўмагида BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Испаниянинг Альбасете шаҳрида бўлиб, AZAFRAN DESBRIN ташкилотининг

Янгиликлар

Бахмал туманида жойлашган заъфарон плантацияларида инфратузилмаларни яҳшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

Аввал хабар берилганидек, Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Италиядан келтирилган юқори сифатли заъфарон ўсимлиги плантациялари майдони 305 гектарга етган эди. Натижада, мазкур плантация нафақат минтақа, балки

Янгиликлар

BMB Trade Group халқаро иқтисодий форумда иштирок этди

Жорий йилнинг 5-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо Федерацияси таклифига биноан, BMB Trade Group компанияси делегацияси дзюдо бўйича

Ижтимоий тармоқлар ўзра

Янгиликларимиздан ҳабардор бўлинг.

Боғланиш учун маълумот

BMB Za’faron энди Республикамизнинг барча ҳудудларида

Қорақлапоғистон Республикаси – Ажиниёз Қорақалпоқ дорихонаси
📍 Нукус шаҳри, Орайлк дехқон бозори
📲 +998 90 727 77 13

Бухоро вилояти – «Al Pari»
📍 Бухоро шаҳри, Кўксарой кўчаси
📲+998 91 441 72 07

Қашқадарё вилояти – «5.5» дорихонаси
📍 Қарши шаҳри, Насаф кўчаси, 19а-уй,
📲 +998 75 227 9009

Навоий вилояти – «Тиб техника» дорихонаси
📍 Навоий шаҳри, Жанубий кўча, 3в -уй
📲 +998 97 284 00 20

Сурхондарё вилояти – «Alpomish» дорихонаси
📍 Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 26-уй
📲+998 76 223 6779

Фарғона вилояти – Burj дорихонаси
📍 Фарғона, Юксалиш кўчаси, 81-уй
📲 +998 95 404 0909

Андижон вилояти – Makro дорихонаси
📍 Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 49-уй
📲 +998 95 203 2222

Жиззах вилояти – «DILOROM PHARM MED» МЧЖ
📍 Жиззах шаҳри, Халқобод маҳалласи,
Е.Худайқулов кўчаси, 15-уй

Наманган вилояти – Globus дорихонаси
📍 Наманган шаҳри, Дўстлик кўчаси, 11-уй
📲 +998 69 234 3072

Самарканд вилояти – «Ideal pharma»
📍 Самарқанд шаҳри, Данбех кўчаси, 44 а-уй
📲 +998 97 892 29 44

Тошкент вилояти – «Ibrohim Rahmat»
📍 Тошкент вилояти, Зангиота туман, Эркин кўчаси, 2а-уй.
📲 +998 97 590 95 46

Хоразм вилояти – Kordon xumo дорихонаси
📍 Хива шаҳри, Урганч кўчаси, 107-уй
📲 +998 97 450 01 87

Тошкент шаҳри «SAVII» дорихона тармоқлари
📍 SAVII дорихона тармоқларининг барчасида
📲 +998 99 858 75 07

© All rights reserved
BMB Trade Group

Made with by eatpalov​​

BMB Trade Group компаниясининг йўналишларидан бири олий сифатли Заъфаронни етиштириш ва қайта ишлаш, жумладан, Заъфаронни экиш, етиштириш, йиғиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, эфир мойи ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компанияда замонавий италян ускуналари ва маҳсулот сифатини аниқлаш бўйича илмий-инновацион лаборатория мавжуд.

2020 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB OPERA ZAFERANO Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган. Қўшма корхонанинг таъсисчилари: BMB Shifo шўба корхонаси ва Италиянинг ORERA SRLкомпанияси.

Жиззах вилояти Бахмал туманидан заъфарон етиштириш ва ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш учун 400 гектар ер майдони ажратилган.

_1

Орадан бир йил ўтиб, Жиззах вилояти Бахмал туманида BMB Shifo ва Avas-Engeneering шўъба корхоналари янги BMB AVAS ZAFARON Ўзбек-Тожик қўшма корхонасини ташкил этди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Тожикистондан 50 гектар ер ажратилган бўлиб, у ерда экиш, ўстириш ва экспорт қилишгача бўлган барча босқич ва жараёнлар BMB Trade Group мутахассислари томонидан тўлиқ назорат қилинади.

Сизда чегирма олиш
имконияти бор

Ҳозирроқ қуйидаги формани тўлдиринг. Мутахассисларимиз Сиз билан тез орада боғланадилар.